Ҳозирда Москвада бўлиб турган Йигитали Мамажонов янги ижодий режаларни амалга ошириш билан банд. Шунга қарамай, у ижтимоий тармоқ орқали айрим саволларга жавоб берди, деб хабар беради «Darakchi.uz».
Оилавий можароларининг шов-шув бўлгани билан боғлиқ саволга ижодкор «Оилам ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Бу шахсий иш. Аммо бир гапни айтишим мумкинки, бу ҳам бир синов, тақдирда борини кўрамиз», дея жавоб берди.
Йигитали, шунингдек, фарзандларини соғинганини яширмади: «Исломбек ва Имронбекларни жудаям соғиндим. Кўрмаганимга ҳам анча бўлиб қолди. Соғинч ҳиссини бошидан ўтказган одамгина мени тушунади: уни сўз билан таърифлаб беролмайман».
Изоҳ (0)