LG Electronics компанияси MWC 2015 Халқаро мобил конгрессида Android Wear операцион тизимида ишловчи металл корпусли премиум-классдаги янги тақиладиган қурилма LG Watch Urbane’ни тақдим этади.
Номидан билиниб турганидек, ушбу ақлли соатлар нозиктаъб шаҳарликлар учун яратилган бўлиб, уларга технологиялар ва унумдорликнинг мукаммал даражасини таклиф этади. LG Watch Urbane ҳам услуб, ҳам энг сўнгги технологик ютуқларни муҳим деб ҳисобловчилар учун идеал танлов бўлади.
LG Watch Urbane 2014 йил октябрида чиқарилган илк айлана пластик OLED (P-OLED) экранли ақлли соатлар − LG Watch R изидан боради. Фаол ҳаёт тарзига эга инсонлар учун мўлжалланган LG Watch R билан таққослаганда янги соат расмийроқ услуб ва корпус қалинлигининг камлиги билан фарқланади. Шу тариқа, LG Watch Urbane ҳам эркакларга, ҳам аёлларга бемалол мос келади.
Люкс классдаги соат моделлари дизайни изидан бориб, LG кундалик ҳаётга услуб ва қулайликни қўшиш мақсадида инновация функциялари ва классик ташқи кўриниш уйғунлигини таклиф қилди, бир пайтнинг ўзида аввалги модель томонидан ўрнатилган юқори планкани янада кўтарди.
LG Watch Urbane соатлари LG Watch R моделидаги каби 1,3 дюймли айлана P-OLED экранига эга, бироқ янги моделнинг ингичкароқ рамкаларга эгалиги унга нафисроқ кўриниш беради. LG Watch Urbane энг зўр соатларнинг барча белгиларига эгалиги уларни бенуқсон мода аксессуарига айлантиради.
Зангламас пўлатдан ишланган корпус кумуш ва олтин рангларида тақдим этилган ва табиий теридан ишланган классик фасондаги чиройли тикилган боғич билан тўлдирилган. Соат билан 22 миллиметр қалинликдаги бошқа исталган боғични ҳам вазият ва кайфиятга қараб ишлатиш мумкин.
Сенсорли бошқарувга асосланган тушунишга жуда осон фойдаланувчи интерфейсига эга LG Watch Urbane Android 4,3 ва ундан юқори операцион тизимда ишлайдиган смартфонлар билан ишлайди.
G Watch R каби Android Wear платформасидаги янги қурилма моделида ҳам спорт билан шуғулланиш вақтида эгасининг юрак уриши ва пульсини ўлчайдиган фотоплетизмографик (PPG) сенсорга эга. Орқа фон режимида реал вақт бўғиқ ёруғлик билан ифодаланади, бу эса аккумлятор зарядини тежаш имконини беради.
«LG Watch Urbane соатининг классик дизайни ва ақлли функциялари уни соддароқ ва кундалик ҳаёт учун чиқарилган G Watch ва G Watch R соатларини ўз ичига олувчи моделлар қаторининг идеал давомига айлнатиради. LG Watch Urbane бизнинг нафақат электрон гаджетлар, балки кундалик аксессуарлар сифатида қабул қилинадиган ва ишлатиладиган тақилувчи қурилмалар бўйича стратегиямизни амалга оширишда муҳим қадамдир», − деди LG Electronics Mobile Communications компанияси президенти ва бош мансабдори Жуно Чо.
Қўшимча тафсилотлар, жумладан, қурилманинг нархи маҳаллий бозорларда сотилиши бошланган вақтда қўшимча тарзда эълон қилинади.
Техник хусусиятлари:
- Процессор: 1,2 ГГц Qualcomm® Snapdragon™ 400
- Operaцион тизим: Android Wear™
- Экран: 3 дюймли P-OLED экран (320 х 320, 245ппи)
- Ўлчамлари: 45.5 х 52.2 х 10.9 мм
- Хотира: 4 Гб eMMC / 512 Мб LPDDR2
- Батарея: 410 мА/соат
- Сенсорлар: 9 ўқли (Гиро / Акселерометр / Компас) / барометр / PPG (юрак ритми сенсори)
- Ранглар: Олтин/Кумуш
- Бошқа: Чанг ва намга чидамлилик (IP67)
Изоҳ (0)