«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови – 2015» мавзусида ижтимоий сўров ўтказди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Сўров ўтказишдан мақсад аҳолининг яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги хабардорлиги, ўз сайлов ҳуқуқлари ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунни қай даражада билишини аниқлашдан иборатдир.
Жамоатчилик сўровида аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари – эркаклар ва аёллар, ёшлар, пенсионерлар, турли миллат ва дин вакиллари, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси иштирок этди.
Бўлажак сайлов ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганиш тадқиқотлари натижаси шундан далолат берадики, аҳолининг асосий қисми – 97,2 фоизи Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтишидан хабардор.
Сўров натижаларига кўра, фуқароларнинг аксарияти ўзининг сайлов ҳуқуқлари ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонун ҳақида етарлича маълумотга эга. Иштирокчиларнинг 91 фоизга яқини Ўзбекистон Республикаси Президенти миллий қонунчиликка мувофиқ беш йил муддатга сайланишидан хабардор эканини таъкидлаган.
Изоҳ (0)