14 февраль кечқурун «Базилик» ресторанида кенг омма ва ҳамкасблари олдида Муниса Ризаевани расман қўлини сўрашди, деб ёзади «Sayyod.com». Хонанда тегишли суратларни Instagram’га қўйгани қайд этилган.
«Sayyod.com» сайти Муниса Ризаеванинг ўзи билан боғланиб, бу масалага ойдинлик киритганини маълум қилган.
− Қўлимни сўрашлар кўп бўлмоқда (кулади). Шу куни узук ҳадя қилиб қўлимни сўраган йигит 1992 йилда туғилган ва мендан 6 ёш кичик. Севиб қолибди. 14 февраль куни дугоналарим билан ‘Базилик’ ресторанига хизматлардан сўнг овқатлангани келгандик, шахсан мен учун Валентин байрами йўқ. Бирдан шу йигит гуллар кўтарганича кириб келиб, тиз чўкиб шеър ўқиб узук ҳадя қилди. Олмайман десам, мени шарманда қилма деб қўймади. Майли, ота-оналар гаплашишар деганча чиқиб кетдим. Хуллас, нима қилишни билмай бошиб қотганча уйга келиб, онамга айтдим. Онам эса мени эрга бериш фикрида. Йигит жуда ёш деб онамга эътироз билдирдим.
− Ёшнинг нима фарқи бор? Агар ҳар тарафлама мослик бўлса, тўғри келса, нимаси ёмон? Дунё миқёсида қанча машҳурларни турмуш ўртоғи билан ёшидаги катта фарқига қарамай турмуш қуриб бахтли бўлганидан хабардормиз-ку.
− Ёш бола-ку, эртага кетидан югуриб юраманми? Билмасам... Менимча, ёши мендан катта бўлгани яхшидир. Билмадим, ўйлаяпман ҳозирча. Қўлимни сўраётганлар кўп, танлаяпман.
Изоҳ (0)