Колумбия Миллий университети олимлари Толима департаменти ҳудудида ҳозиргача фанга маълум бўлмаган денгиз динозаври турини аниқлади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Янги мозазавр тури вакилининг скелети яхши сақланган. Скелетнинг бош суяги узунлиги 41,5 санtimeтрга тенг. Бундан ташқари суякларда майин тўқималар аниқланган бўлиб, бу палеонтологияда ноёб ҳисобланади. Янги тур қолдиқлар топилган ҳудуддаги посёлка номи билан Eonatador coellensis деб аталган.
Қайд этилишича, узунлиги 17 метргача етадиган мозазаврлар оиласи вакиллари соҳилбўйи сувларида яшаган ва ўзлари кучи етган исталган турдаги ҳайвонга ҳужум қилган.
Изоҳ (0)