Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Польшанинг Вроцлав шаҳрида ўтказилаётган ATP сериясидаги «Челленжер» туркумига кирувчи турнирдаги иштирокини муваффақиятли давом эттиряпти. Дўстов мукофот жамғармаси 85 минг еврони ташкил этувчи мусобақанинг учинчи ракеткаси ҳисобланади, деб хабар бермоқда «Olamsport.com».
Дунё рейтингида 118-ўринни эгаллаб турган Фаррух жуда қийин кечган иккинчи давра учрашувида чехиялик Ян Гернихни 7:6, 7:5 ҳисобида таслим этди. 35 ёшли Ян ATP рейтингида 184-поғонадан жой олган. Лекин ўз вақтида 59-ўрингача кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, Дўстов илк босқичда германиялик тажрибали теннисчи Филипп Пецҳнердан уч сет давом мураккаб баҳсда 7:6, 6:7, 6:1 ҳисобида устун келган эди. Фаррухнинг чорак финалдаги рақиби бугун тунда маълум бўлади.
Изоҳ (0)