«Норманд тўртлиги» – Германия, Франция, Россия ва Украина давлатлари етакчилари телефон орқали Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилиши масаласини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Буни Украина президенти Пётр Порошенко сўрамоқда. Киевнинг фикрича, тинчликпарвар кучлар тўқнашув чизиғида, шунингдек Россия ва Украина чегарасида жойлашиши керак. «Норманд тўртлиги» етакчилари ушбу ҳафтада ташқи ишлар вазирликлари орқали алоқа боғлашга келишиб олди.
Аввалроқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламентлар ассамблеяси раҳбари Илкка Канерва ассамблея йиғилишида Дебальцеводаги воқеалардан кейин Украинага тинчликпарвар миссия киритиш масаласини қўйган.
Изоҳ (0)