Ҳеч қандай ҳужжатларсиз яланғоч эркак 18 февраль оқшомида Москвадаги АҚШ элчихонасига киришга уринди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Полиция маълумотларига кўра, исми ошкор қилинмаётган эркак Новинский хиёбонида девордан ошиб ўтгач қўлга олинган.
Қоидабузар қўриқчиларга уни кузатишаётгани учун бинода яширинишга уринганини маълум қилган. Эркак руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Изоҳ (0)