Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Италиялик актриса Моника Белуччи 007 агенти ҳақидаги фильмда Жеймс Бонднинг янги маъшуқаси ролини ижро этади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Моника Белуччи ва Дэниел Крейг. Фото: Getty Images

Моника Белуччи ва Дэниел Крейг. Фото: Getty Images

У айни пайтда суратга олиш ишлари бораётган Рим шаҳрига етиб келди. Суратга олиш майдончасидаги ишнинг бошланишини актриса бош рол ижрочиси Дэниел Крейг билан ҳамкорликдаги фотосессия билан «нишонлади».

Италия Жеймс Бонд ҳақидаги 24-фильмнинг съёмка жараёни олиб борилган учинчи мамлакат бўлди. Бунгача суратга олиш жамоасини Англия ва Австрияда кўришган.

Фильмнинг жаҳон премьераси 2015 йилнинг 23 октябрига режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар