Иорданиянинг Turabyeh хип-хоп гуруҳи Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу ва у бошчилигидаги «Ликуд» партиясини мамлакат парламенти Кнессетга бўладиган сайловлардаги кампанияси давомида гуруҳнинг қўшиғидан рухсатсиз фойдалангани учун судга берди, деб хабар бермоқда Reuters.
Иш Исроилнинг Хайфа округи судига топширилган. Гуруҳ адвокатининг сўзларига кўра, унинг мижозлари «Ликуд» партиясининг уятсизлигидан ва ошкора ўғрилигидан ҳайратга тушган. Шикоятда айтилишича, «Ликуд» тайёрлаган видео ушбу гуруҳнинг ИШИДни қўллаб-қувватлаши ҳақида таассурот уйғотиши ва жангариларга қарши курашаётганлар гуруҳни таъқиб қилиши мумкин.
«Мен ҳайратдаман, бу аҳмоқлик. Биз ИШИДга ҳам, Исроилга ҳам қаршимиз», − деди гуруҳ асосчиси Фирас Шехаде. Қайд этилишича, гуруҳнинг Gorbeh номли қўшиғи 40 сонияли видеороликда ишлатилган бўлиб, Нетаньяҳунинг YouTube’даги каналига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)