Ўзбекистон бош прокурорининг 13 февралдаги буйруғига биноан Абдуқаҳҳор Тўхтабоев Навоий вилояти прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетасига асосланиб «Gazeta.uz» хабар қилди.
1970 йилда туғилган Абдуқаҳҳор Тўхтабоев 2012 йилдан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.2012 йилгача эса Тошкент шаҳар прокуратураси жиноят қидирув бўлими раҳбари ўринбосари ва раҳбари лавозимларида ишлаган.
Изоҳ (0)