Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) таркибида янги Марказий Осиё футбол ассоциацияси (МОФА) ташкил қилинганди, деб ёзади «Stadion.uz».
Кеча Қувайтда МОФАнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев иштирок этди. Йиғилишда қабул қилинган қарорга кўра, МОФАнинг бош офиси Тошкентда жойлашадиган бўлди. ЎФФ президент Мираброр Усмонов МОФАга раҳбарлик қилади.
МОФАга 6та давлат аъзо бўлиб кирган: Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон.
Изоҳ (0)