Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Польшанинг Вроцлав шаҳрида старт олган ATP сериясидаги «Челленжер» туркумига кирувчи турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади, деб хабар бермоқда «Olamsport». Дўстов мукофот жамғармаси 85 минг еврони ташкил этувчи мусобақанинг учинчи ракеткаси ҳисобланади.
Дунё рейтингида 118-ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз илк даврада германиялик Филипп Пецҳнерга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган мураккаб баҳсда Фаррух Дўстов тажрибали рақибини 7:6, 6:7, 6:1 ҳисобида таслим этиб, иккинчи босқичга йўлланма олди.
Изоҳ (0)