Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик кенгаши Украинадаги вазият бўйича резолюцияни бир овоздан қабул қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Резолюцияда Минскда эришилган келишувлар қўллаб-қувватланиши ифода этилган. Жумладан, барча томонлар ушбу келишувларга амал қилиши лозимлиги кўрсатилган. Хавфсизлик кенгаши аъзолари Украина шарқида жанговар ҳаракатлар давом этаётганидан хавотирини билдирган.
Россия томонидан таклиф қилинган резолюцияда можарони фақатгина тинч йўл билан ҳал қилиш лозимлиги айтилган. Бунда мамлакатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш лозимлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)