2015 йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Риаз Ҳусаин Бухорий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон - Покистон ўзаро алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари, 2015 йилги икки томон учрашувлари жадвали, жумладан, ҳамкорликнинг қўшма институтлари навбатдаги йиғилишлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)