Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жасур Бойқўзиев Анталия шаҳрида ўтказилган Туркия Очиқ чемпионатида муносиб тарзда иштирок этиб, олтин медаль билан тақдирланди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ушбу мусобақада 2016 йилги Рио Олимпиадасига муҳим рейтинг очколари ҳам ўйналди. Бойқўзиев ҳал қилувчи финал беллашувида британиялик Массоп-Муҳаммад Луталони мағлубиятга учратди.
Жасур финалга қадар ярим финалда озарбайжонлик Радик Исаевдан устун келди. Чорак финалда италиялик рақиби Карло Молфетта таслим этилганди.
Изоҳ (0)