Наманган шаҳридаги Ёнғин хавфсизлиги хизматига шаҳардаги хусусий фотостудиялардан бирида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида ташвишли хабар келиб тушди, деб ёзади ИИВ Матбуот хизмати.
Ёнғин ўчирувчилар воқеа жойига етиб боришганда, фотостудия эгасининг жияни − 17 ёшли йигит ёнаётган бино ичкарисида қолганлиги маълум бўлди. Юзага келган мураккаб вазиятда малакали ёнғин ўчирувчиларнинг оқилона саъйи-ҳаракатлари натижасида аланга ичида қолган йигит қутқарилиб, касалхонага юборилди ва ёнғин тезкорлик билан ўчирилди.
Кейинроқ ёнғин электр асбобларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида юзага келганлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)