Россиянинг Европа Иттифоқи ҳузуридаги вакили Владимир Чижовнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатини кенгайтирган тақдирда Россия ҳам жавоб чораларини тайёрлайди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Чижовнинг огоҳлантиришича, «қора рўйхатлар»нинг кенгайтирилиши Минскда эришилган келишувларнинг бажарилишига ёрдам бермайди.
Қайд этилишича, 9 февраль куни Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари 19 нафар россиялик ва украиналик шахсларга жорий қилинадиган янги санкцияларни маъқуллаган. Шунингдек, тўққизта компаниянинг ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилади. Санкциялар расман душанба, 16 февраль куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)