Хоразм вилояти Шовот тумани Чиғатойқалъа қишлоғида маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Жалолов иштирок этди.
«Ўтган вақт мобайнида Боғот, Хива ва Шовот туманларидаги Кулонқорабоғ, Саёт ва Ижтимоият қишлоқларида шундай иншоотлар фойдаланишга топширилди, – деди вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ш. Мадаминов. – Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда».
Чиғатойқалъа қишлоғида фаолият бошлаган янги марказ «Заунгур» корхонаси қурувчилари томонидан бунёд этилди. Замонавий услубда қурилган мазкур иншоот қишлоқ кўркига кўрк бағишлади.
Марказ хоналари барча зарур анжом ва мебеллар билан жиҳозланган. 150 томошабинга мўлжалланган залда турли тадбирларни ўтказиш учун замонавий шароит муҳайё. Шунингдек, бу ерда компутер саводхонлиги, тўқувчилик, тикиш-бичиш, мусиқа ва спорт тўгараклари ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими П. Бобожонов сўзга чиқди.
Изоҳ (0)