Наманган вилоят онкология диспансерининг капитал реконструкциядан чиқарилган биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
3 миллиард 260 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларидан сўнг замонавий қиёфа касб этган шифо маскани 140 ўринга мўлжалланган. Тиббиётнинг энг илғор усулларида ташхис қўйиш ва даволаш имконияти яратилган диспансерда 20 ўринли радиология бўлими ҳам иш бошлади.
Изоҳ (0)