Россиянинг «Лукойл» компанияси Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering компанияси бошчилигидаги пудратчилар консорциуми билан Ўзбекистондаги Қандим газни қайта ишлаш мажмуасига ускуналар етказиб бериш ва қурилишда иштирок этиш бўйича шартнома имзолади, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Йилига 8,1 миллиард метр куб газ ишлаб чиқара оладиган мажмуа Бухоро вилояти ҳудудидаги Қандим газ конлари гуруҳидаги олтингугурт ва водородли табиий газни қайта ишлаб, тозаланган табиий газ, барқарор газ конденсати, шунингдек олтингугурт олиш имконини беради.
Қандим газни қайти ишлаш заводининг қурилиши «Лукойл»нинг Ўзбекистондаги энг йирик инвестиция лойиҳаси бўлади. Бунинг учун 2000 та янги иш ўрни яратилади, қурилиш юқори даражага чиққанда 10 мингга яқин ишчи жалб этилади. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши ва қурилиш учун ишчи ҳужжатларни Hyundai Engineering компанияси ишлаб чиқади.
Изоҳ (0)