General Motors компанияси 2017 йилдан Chevrolet Bolt автомобилини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, деб хабар бермоқда «За рулём» сайти.
GM Korea томонидан ишлаб чиқилган Chevrolet Bolt бир марта тўлдирилган қувват билан 320 километр масофани боса олади. Янги электрокроссовернинг нархи 30 минг доллар бўлиши кутилмоқда. Ишлаб чиқариш Детройтдан 60 килметр узоқликдаги кичик заводда, Chevrolet Sonic ва Buick Verano чиқариладиган жойда амалга оширилади.
Chevrolet Bolt моделининг илк намуналари 2016 йил октябрда конвеердан чиқиши режалаштирилмоқда. Экспорт ҳам ҳисобга олинганда йилига 25−30 мингта электромобил сотиш кўзда тутилмоқда. Техник жиҳатдан ушбу автомобилга яқин Opel Karl айнан қачондан чиқарила бошлаши ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)