Россия президенти Владимир Путин Минскда 16 соат давом этган музокаралардан кейин журналистлар билан учрашув чоғида Донбассда ўт очишни тўхтатишга келишилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
«Менимча, кўп жиҳатлар ҳақида келишдик. Асосийси, 15 февраль соат 00:00 дан бошлаб ўт очишни тўхтатишга келишдик. Музокараларнинг бунчалик узоқ чўзилишига Украина расмийлари ‘ДХР’ ва ‘ЛХР’ вакиллари билан тўғридан-тўғри алоқа қилишни истамагани сабаб бўлди. Улар тан олинмаган бўлса ҳам, узоқ муддатлик келишувга эришиб, муносабатлар қуриш учун улар билан тўғридан-тўғри алоқа қилишлари зарур. Яқин орада ўт очишни тўлиқ тўхтатишга умид қиламиз», − деди Путин.
Шунингдек, у оғир қуроллар ортга сурилишини, Донбасс аҳолисининг манфаатларини инобатга оладиган конституциявий ислоҳот ўтказишга келишилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)