Россиянинг Европа Иттифоқи ҳузуридаги вакили Владимир Чижов Россия танклариннг Украина шарқида учратилиши Москва айирмачиларга ёрдам бераётганини англатмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Россия, аниқроғи совет танклари Россияда ҳам, Украинада ҳам ишлаб чиқарилган. Россия танкларини бутун дунёда учратиш мумкин, Украина эса улар билан тўлган. Украина шарқидаги можаро ҳудудидаги танкларнинг суратлари Донбассда Россия ҳарбий хизматчилари борлигига холис далил бўлиб хизмат қилмайди», − деди Россия вакили.
Эслатиб ўтамиз, Минскда бўлиб ўтган «норманд тўртлиги» музокаралари якунида имзоланган ҳужжатда можаро томонлари оғир қуролларни ўз позицияларидан ортга суриши, шунингдек, Украина ҳудудидан барча хорижий ҳарбий техника ва жанговар гуруҳларни олиб чиқиб кетиш белгилаб қўйилди.
Изоҳ (0)