Қирғизистонда бензин нархи 2015 йил бошидан буён яна бир марта арзонлашди. Бу ҳақда Нефть сотувчилар уюшмасига асосланиб «24.kg» хабар берди.
12 февралда Қирғизистон жанубида АИ-92 бензинининг бир литр учун нархи 1 қирғиз сомига, АИ-95 ва АИ-98 нархлари 2 сомга арзонлашган. Жанубий вилоятларда эса АИ-92 1,5 сомга, АИ-95 2 сомга, дизель эса 1 сомга арзонлашган. «Кабар» ахборот агентлиги хабарига кўра, ёқилғи нархи ҳозирда қуйидаги кўринишга эга:Қайд этилишича, 2015 йил бошидан буён Қирғизистонда бензин нархи 6−7 сомга арзонлашган.Маълумот учун, Қирғиз Республикаси Миллий банки 12 февраль куни ўрнатган валюта курсларига биноан, 1 АҚШ доллари 60,6373 сомга тенг.
Изоҳ (0)