Жорий йилнинг 9 февраль куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Жидда шаҳрининг халқаро аэропортида ишчи гуруҳи томонидан кутиб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати хабар берди.
Шу куни кеч соат 18:30 да зиёратчилар Мадина шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар учун мўлжалланган «Файрузату-л-хайр» меҳмонхонасига жойлашдилар. Меҳмонхона пайғамбаримиз масжидлари (Харами Набавий) га яқин бўлиб, 200 метр узоқликда жойлашган.
Қайд этилишича, меҳмонхона янги, шинам ва барча қулайликларга эга. Зиёратчилар учун тиббиёт маркази ташкил қилинган, уларнинг соғлиқлари шифокорлар назоратида. Зиёратчилар орасида беморлар йўқ. Барча кўтаринки кайфиятда.
Изоҳ (0)