13 февраль куни бокснинг янги йўналиши – WSB бўйича навбатдаги учрашув ўтказилади. Жазоирда кечадиган баҳсда Украинанинг «Украина атаманлари» жамоаси бешинчи мавсумнинг гуруҳ босқичидан ўрин олган бешинчи тўқнашувида «Жазоир чўл лочинлари» жамоасига қарши рингга кўтарилади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
«Украина атаманлари» жамоаси таркибида иштирок этиб келаётган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматовга бу сафар мураббийлар ишонч билдиришди. Хуршид Норматовга эса қаторасига иккинчи баҳсда ҳам дам олиш имконияти берилди.
«Украина атаманлари»нинг тўлиқ таркиби:
49 кг: Ҳасанбой Дўсматов
56 кг: Николай Буценко
64 кг: Виктор Петров
75 кг: Тарас Головашенко
91 кг: Денис Пояцика
Изоҳ (0)