Навоий шаҳри Навбаҳор туманидаги «Қоровултепа» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро муқаддам автомобилда йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиб келганлиги учун жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг ҳукми билан 2013 йилда энг кам ойлик иш ҳақининг 7 баробари миқдорида жаримага тортилган эди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда.
У қонунчилик талабларини яна бир бор қўпол тарзда бузиб, тегишли рухсатномасиз ўз автомашинасида фуқароларга пуллик хизмат кўрсатаётганида Навоий вилоят ИИБ ЙҲХБ ва давлат солиқ идораси ходимлари томонидан қўлга олинди.
Фуқаронинг ушбу ҳаракатларига суд томонидан қонуний баҳо берилди. Унга кўра, судланувчига иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушланган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)