«Украиналик атаманлар» бокс клубининг 75 килограмм вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчиси Хуршид Норматов «Хитой аждарҳолари» аъзосини нокаутга учратгач ижро этгани украинларнинг миллий рақси − гопак эканлигини билмаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
«Мен украин миллий рақсини ижро этганимни билмаган эдим. Бизда машғулотларга шундай топшириқ беришганди. Ғалабадан қувониб, уни такрорлашга қарор қилгандим. Шундан кейин менга ‘гопак зўр чиқди’ деб ёзишди. Мен эса гопак нима ёки ким экан деб ўйладим. Кейин жамоадаги йигитлар бу мамлакатингизнинг миллий рақси эканлигини тушунтирди», − деди Хуршид ўша ҳолат ҳақидаги саволга жавобан.
Унинг сўзларига кўра, Украинада боксга қизиқувчилар жуда кўп. Ўзининг рингда кўп ҳаракатланиши ва яхши жисмоний ҳолатдалигини Украинадаги машғулотларда 10−15 километр кросс югуриши, Ўзбекистонда эса тоғларда 20 километргача югуриши билан изоҳлаган.
Изоҳ (0)