«Реал» ярим ҳимоячиси Сами Хедира «Атлетико»дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:4) Криштиану Роналдунинг туғилган кунига боргани ҳақида фикр билдирди, деб хабар бермоқда «Uff.uz»
«Роналду мени туғилган кунига таклиф қилган эканми, демак ҳурмат юзасидан боришим шарт эди.
Аслида ўша кеча байрам эмас, шунчаки кечки овқат бўлди, холос. Мен алкоголли ичимлик ичмадим ва тунги соат 01.30 да уйга қайтдим.
Келажагимга келадиган бўлсак, бундеслига клублари билан келишиб қўйганим ҳақидаги хабарлар ёлғон. Келажагим ҳозирча аниқ эмас. Менда бир неча таклифлар бор», - деди Хедира.
Аввалроқ Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти Роналдунинг туғилган кунига боргани учун ярим ҳимоячилар Сами Хедира ва Хамес Родригесни жаримага тортишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)