Ўзбекистонда 2016 йил охиригача цемент ишлаб чиқарувчи яна бир завод қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикасида «Қорақалпоқцемент» МЧЖ цемент заводини қуриш лойиҳаси 2015 йилги қурилиши пудрат ишлари дастурига киритилган. Дастурга биноан, лойиҳа 2015−2016 йилларда амалга оширилади. Заводнинг қуввати йилига 400 минг тонна цемент ишлаб чиқаришга етади.
2015 йилда лойиҳа доирасида 3,8 миллиард сўм ўзлаштириш режалаштирилган. Бундан 0,3 миллиард сўм қурилиш-монтаж ишларига ишлатилади.
Изоҳ (0)