Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида яшовчи эркак ўз хотинини «қизига ёмон тарбия бергани учун» ўлдирди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бошқармасига асосланиб «24.kg» хабар берди.
8 февраль куни 52 ёшли Раъно Аҳмедованинг жасади ўз уйида пичоқдан бир неча марта жароҳатланган ҳолда топилган. Милиционерлар 9 февраль куни 52 ёшли эркакни ўз хотинини ўлдирганликда айблаб қўлга олган. У ушбу қотилликни содир этганини тан олган.
Қотил ушбу ҳаракатларни қизи туфайли ўзини тутиб туролмаганлиги билан изоҳлаган. Қизи турли кишилардан 20 минг долларга яқин қарз олиб, уни тўлай олмагач, Россияга кетиб қолган. Қарз берганлар эса пулни унинг ота-онасидан талаб қилган. «У қизимизни ёмон тарбиялади. Қарзни сўраб келганлар жонимга тегди», − деди гумондор.
Изоҳ (0)