«Касперский лабороторияси» ходимлари WhatsApp мессенжерининг компьютер учун дастури кўринишида троян вируси тарқалаётганини аниқлади. Бу ҳақда лабораториянинг расмий блоги хабар берди.
Қайд этилишича, товламачилар WhatsApp’нинг Wеб версиясига қизиқиш катталигидан фойдаланиб, у тақдим этилишидан олдиноқ мессенжернинг Windows учун ёлғон версиясини сохта доменлар орқали тарқата бошлаган.
Алярма! По Сети начали распространяться фишинговые письма с троянцем под видом программы WhatsApp для PC: http://t.co/fDtgzCvrHf
— Kaspersky (@Kaspersky_ru) January 21, 2014
Шу кўринишда компьютерга ўрнатилган троян дастури банк маълумотларига зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, мобил мессенжердан телефон рақамларини йиғиш учун фойдаланган товламачилар ҳам мавжуд бўлиб, келажакда фойдаланувчиларни пуллик SMS-хабарларга улаб, пул ундиришлари мумкин.
Изоҳ (0)