Италиянинг Бергамо шаҳрида теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда. Мукофот жамғармаси 42 минг 500 еврони ташкил этувчи мусобақада Фаррух Дўстов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиляпти, деб хабар берди «Olamsport».
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси жуфтлик баҳсларидан сўнг яккаликда ҳам ғалаба нашидасини сурди. Дўстов илк босқичида франциялик Давид Гуэсга қарши кортга чиқди ва рақибини ортиқча қийинчиликсиз 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Иккинчи давра учрашувида Фаррух Дўстов белгиялик Максим Аутом билан ҳисоб-китоб қилади. Бельгиялик теннисчи дунё рейтингида 196-поғонадан жой олган. Ҳамюртимиз эса 118-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)