«Бунёдкор» клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов янги мавсум олдидан бўлиб ўтган жамоа тақдимоти маросимидан сўнг келажаги борасида саволга жавоб бериб ўтди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
«Осиё Кубогидан сўнг хорижнинг бир қатор клубларидан таклифлар тушди. Улар орасида Осиё жамоалари билан бир қаторда Россия ва Испания клубларидан ҳам бор.
Аммо ҳозирча бутун эътиборим Осиё Чемпионлар лигаси доирасида ‘Ал Жазираъга қарши кечадиган ўйинга қаратилган. Бу ўйинда жамоамга ёрдам беришни жуда истайман. Фақат ‘Ал Жазираъдан ўтиб олганимиздан сўнг таклифларни кўриб чиқамиз.
Ҳозирча келажагим борасида аниқ бир гап айта олмайман. Бунинг устига Европада ҳозир трансфер мавсуми ҳам эмас. Ёзгача эса кўп нарсалар ўзгариб кетиши мумкин», — деди Сардор Рашидов.
Изоҳ (0)