Шу йили Янги Зеландияда бўлиб ўтган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси “F” гуруҳида Германия, Гонддурас ва Фижи ёшлар терма жамоаларига қарши ўйнайди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги жамоа Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувда 1 июнь куни Гондурасга қарги майдонга тушади. Ўзбекистон ёшлари 2-турда Фижи ёшларига қарши тўп суришса, гуруҳдаги сўнгги тур ўйини Германия терма жамоасига қарши ўтказилади.
Мусобақанинг барча гуруҳлари ва мусобақа тақвими ҳақида батафсил кейинроқ чоп этилади. Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 30 май куни старт олади.
Изоҳ (0)