Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири пойтахтимизнинг Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчасидаги ерга қулаб тушган светофор суратларини жойлаган. Бу ҳақда «Uz24.uz» хабар бермоқда.
Суратдан кўриш мумкинки, светофор бутунлай асосидан суғурилиб кетган. Ҳозирча ҳодиса сабаблари маълум эмас. Бироқ суратда қулаб ётган светофор атрофида автомобилга тегишли қисмни (колпак) ҳам кўриш мумкин. Умид қиламизки, бу автоҳалокатдан қолган белги эмас.
Эслатиб ўтамиз, светофор қулаб тушиши билан боғлиқ ҳодиса Яшнобод туманидаги «Авиасозлар» деҳқон бозори яқинида ҳам содир бўлган эди.
Изоҳ (0)