Таиландда икки нафар парашютчини ўзлари сакраб тушган самолёт уриб кетишига бир баҳя қолди. Воқеа 2014 йил октябрда содир бўлган, бироқ видеолавҳа 2015 йилнинг февралида интернетга чиқарилган ва ҳозиргача икки миллион мартадан кўпроқ кўрилган. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
https://www.youtube.com/watch?v=Ce_sAXKk4QA
Видеога ёзилган изоҳда парашютчи-инструкторнинг қайд этишича, улар самолётдан яхши сакраган, бироқ учувчи самолётни 180 градусга буриб, тандемни уриб юборишига оз қолган.
Шунга қарамай, воқеа хайрли якунланган ва улар ерга яхши қўниб олган. Сайёҳ қиз улар қанчалик хавфли вазиятдан омон чиққанини тасаввур ҳам қилмагани кўриниб туради.
Изоҳ (0)