Кеча, 9 февраль куни «Пахтакор» Белекда «Университатя Краёва» клубига қарши назорат баҳсини ўтказди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Бир кун аввал «Газовик» билан беллашувда кўпроқ асосий таркиб футболчиларига имконият берилганди. Кечаги беллашувда мураббийлар штаби ёшлар ва захирада қолиб кетаётган ўйинчиларни майдонга туширди.
Кау ва Иван томонидан киритилган тўплар руминларга 2:0 ҳисобида ғалаба келтирди. Учрашув давомида ҳар икки жамоада қулай имкониятлар юзага келди, бироқ тажрибалироқ бўлган «Краёва» ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)