Италиянинг Бергамо шаҳрида старт олган теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи мукофот жамғармаси 42 минг 500 еврони ташкил этувчи мусобақада ўзбекистонлик Фаррух Дўстов ҳам иштирок этяпти, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси ўз иштирокини жуфтликлар баҳсидан бошлади. Дўстов италиялик дўсти Флавио Чиполла билан бирга илк даврада мезбон теннисчилар — Андреа Арнаболди ва Клаудио Грасси жуфтлигига қарши кортга чиқди. Ушбу баҳсда Дўстов ва Чиполла рақибларини 3:6, 7:5, тай-брекда 10:8 ҳисобида таслим этди.
Изоҳ (0)