Япониянинг Hitachi Ҳигҳ Technologies компанияси бахтни ўлчовчи қурилмани ихтиро қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс». Унинг ёрдамида раҳбарият ходимларнинг ўз ишларидан қанчалик мамнунлигини аниқлаши мумкин.
Кредит картаси ҳажмидаги қурилмага сенсорлар ўрнатилган бўлиб, улар жойлаштирилган одам айни пайтда нима қилаётганини: ўтиргани, тургани, ҳарф тераётгани ёки бошини қимирлатаётганини кўрсатади. Бундан ташқари, сенсорлар ким ким билан гаплашаётганини ёзиб, ходимлар гуруҳининг ҳолатини аниқлайди.Hitachi вакилларининг сўзларига кўра, ушбу қурилма раҳбарларга компанияни бахтлироқ қилиб, меҳнат самарадорлигини ошириш имконини беради. Янги қурилма Японияда жорий йилнинг апрель ойида сотувга чиқади ва йилига 100 минг иена (840 доллар) га тушади.
Изоҳ (0)