Ford компаниясининг Мичиган штатида жойлашган Стерлинг Хайц шаридаги расмий дилери бўлмиш Suburban Ford 2005 йилдан буён ҳар куни ишга бориш учун 33 километр пиёда юрган 56 ёшли Жеймс Робертсонга янги Taurus седанини совға қилди, деб хабар бермқода «Motor.ru». Шунингдек, интернетда Робертсон учун 350 минг доллардан ортиқ маблағ тўпланган.
Роберстон ўзининг 1988 йилда ишлаб чиқарилган Honda Accord автомобили бузилиб қолгач, уни таъмирлашга пули бўлмаган ва ишга пиёда қатнай бошлаган. Интернет фойдаланувчилари бу ҳақда хабар топгач, унга машина харид қилиш учун 5 минг доллар тўлашга қарор қилишади. Бироқ кутилганидан бир неча марта ортиқ − 350 минг доллар тўпланган.
Совға қилинган Taurus автомобилининг аниқ техник имкониятлари эълон қилинмаган. Машинанинг 288 от кучига эга 3,5 литрли двигатель билан жиҳозланган Limited версияси 34 минг доллар туради. Шунингдек, буюртма асосида 365 от кучига эга SHO версияси 40 минг доллар эвазига тайёрлаб берилиши мумкин.
Изоҳ (0)