Apple компанияси транспорт воситасига фаоллаштириш ҳақидаги хабарни юбориб, уни ишга туширувчи портатив қурилма ишлаб чиқариш учун патент олди. Бу ҳақда Business Insider порталига таяниб, «Kun.uz» хабар берди.
Қурилмага берилган ҳужжатда айтилишича, автомобиль эгаси бундай қурилма билан ўз машинасини калит билан эмас, балки iPhone ёрдамида очиши мумкин бўлади. Смартфон билан автомобиль ўртасидаги алоқа Bluetooth технологияси ёрдамида ўрнатилади.
Аввалроқ Apple компанияси ёнида iPhone смартфони бўлган автомобиль эгаси ўз машинасига яқинлашганда, унинг эшикларини очувчи технологияга патент олган эди. Айнан шу икки янги технология автомобилни ишга тушириш функциясида бир-бири билан ҳамкорликда ишлайди.
Изоҳ (0)