Наманган шаҳрида ўзларига бириктирилган ҳудудда патрул хизматини ўтаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари бир гуруҳ ёшлар ниманидир баланд овозда муҳокама қилаётганини сезиб қолди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Ҳар эҳтимолга қарши воқеа жойига яқинлашган ички ишлар органлари ходимлари 20 ва 23 ёшли икки йигит 17 ёшли ўсмирга таҳдид қилиб, пулларини уларга беришга мажбурлаётганига гувоҳ бўлди.
Вақтида етиб келган милиция ходимлари ушбу талончиликнинг олдини олди.
Изоҳ (0)