Украина президенти Пётр Порошенко ўзининг Германияга ишчи ташрифи давомида АҚШ вице-президенти Жо Байден ва Германия канцлери Ангела Меркель билан Мюнхенда уч томонлама музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Liga.net».
Томонлар Порошенконинг Ангела Меркель ва Франсуа Олланд билан Киевда ўтказган учрашувида Минск келишувларини бажариш бўйича ишлаб чиқилган сўнгги қўшма таклифлар асносида Донбассдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар жараёнининг ривожини муҳокама қилган. Порошенко, Меркель ва Байден бу борада томонларнинг ҳаракатларни мувофиқлаштиргани ҳам қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Пётр Порошенко Германияга Хавфсизлик масалалари бўйича 51-Мюнхен конференциясида қатнашиш учун ташриф буюрган. 6 февраль куни эса Франция президенти ва Германия канцлери Москвада Россия президенти билан 5 соатдан ортиқроқ давом этган музокараларда иштирок этди.
Изоҳ (0)