Саудия Арабистони нефти осиёлик харидорлар учун Яқин Шарқнинг бошқа асосий хомашё етказиб берувчилари – Уммон ва БАА нефтидан деярли 2,5 долларга арзонлашади, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Экспертлар Саудия Арабистони жаҳон бозорида ўзининг Осиё−Тинч океанидаги, асосан Хитойдаги улушини сақлаб қолмоқчилигини тахмин қилмоқда. Ҳозирда Хитойга асосий нефть етказиб берувчи Россия ҳисобланади. «Роснефть» 2015 йилда Хитойга нефть етказиб бериш ҳажмини 30 миллион долларгача етказиш мақсадини эълон қилган.
Саудия нефтининг арзонлашуви бу борада кескин рақобатни юзага келтириши мумкин. Бироқ Саудия Арабистони шаҳзодаси Ал Волид АҚШ ва Саудия Арабистони Москвага босим ўтказиш мақсадида нефть нархини атайлаб паст даражада ушлаб туриши ҳақидаги назарияни ўйлаб топилган, деб атаган.
Изоҳ (0)