«Бухоро» Тошкент шаҳридаги йиғинда жуда кўп футболчиларни синовдан ўтказиб оляпти, деб хабар беради «Stadion.uz».
Кеча, 6 февраль куни жамоани икки легионер — Богдан ва Чемертан тарк этди. Қайд этилишича, улардан бири жароҳат туфайли, иккинчиси эса мураббийларга маъқул бўлмагани сабабли жамоадан кетган.
Жамоа билан куни кеча келишувга эришган тажрибали ҳужумчи Зайниддин Тожиев келаси мавсумни расман «Бухоро» футболчиси сифатида бошлайди.
Олий лигада «Академия», «Пахтакор», «Локомотив», «Шўртан», «Нефтьчи», «Динамо» каби клублар шарафини ҳимоя қилган катта Тожиев қатор назорат учрашувларидан сўнг мураббийларда илиқ таассурот қолдира олди. Якунланган мавсумда «Динамо» таркибида ўйнаган ҳужумчи 25 та учрашувда 2 та гол урди.
Жамоа яна бир тажрибали ҳимоячи билан деярли келишувга эришиб бўлди. Мавсумни «Нефтьчи»да якунлаган Вячэслав Понамарёв ҳозирги кунда «Бухоро» машғулотларида қатнашмоқда. Унинг хатти-ҳаракатлари мураббийларга маъқул келмоқда. Понамарёв янги мавсумни жуда катта эҳтимол билан «Бухоро»да бошлаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)