Италиянинг Виарежжо шаҳрида бўлиб ўтаётган «Карнавал кубоги» анъанавий халқаро мусобақасида гуруҳ босқичи якунига етди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби 3-турда мағлубиятга учради ва плей-офф босқичига чиқа олмади. Илҳом Мўминжонов шогирдлари бу сафар «Верона»га йирик — 0:3 ҳисобида ютқазди.
Ушбу гуруҳнинг «ЛИАК Ню Ёрк» ва «Наполи» жамоалари ўртасидаги ўйинда италияликлар ғалаба қозонди (1:0). Натижада икки итальян жамоаси нимчорак финалга чиқди.
«Пахтакор» эса гуруҳда 3-ўрин билан ортга қайтадиган бўлди.
Изоҳ (0)