Германиянинг Siemens концерни харажатларни камайтириш дастури доирасида ўз ходимларининг 2 фоизини – 7,8 минг кишини ишдан бўшатди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Хусусан, Германияда 3 мингдан ортиқ ходим бўшатилган. Қисқартириш компанияга 1 миллиард еврогача тежаш имконини бериши кутилмоқда. Бу маблағ инновациялар, ишлаб чиқариш ташаббуслари ва ривожланишни тезлаштириш учун сарфланади.
Ҳисоботларга кўра, компаниянинг 2014 йил октябрь−декабрь ойларидаги соф фойдаси 2 фоизга камайиб, 1,08 миллиард еврони ташкил этган. Давом этаётган операциялардаги фойда эса 18 фоизга камайиб, 1,11 миллиард еврони ташкил этган.
Изоҳ (0)