Россия, Германия ва Франция етакчилари Владимир Путин, Ангела Меркель ва Франсуа Олланд Москвадаги музокараларни якунлади, деб хабар бермоқда Meduza. Ёпиқ эшиклар ичидаги музокаралар беш соатдан кўпроқ давом этган.
Музокаралардан кейин ҳеч қандай расмий баёнот берилмаган. Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, томонлар Украинадаги вазият бўйича қўшма ҳужжат имзоланиши эҳтимолини муҳокама қилган.
Томонлар музокараларни Украина президенти Пётр Порошенко иштирокида «нормандча формат»да 8 февраль, якшанба куни давом эттиради.
Изоҳ (0)